«Ливерпул» Валверденинг трансфери учун 100 миллион евро тайёрлади
Инглизлар «Реал»нинг жавобини кутмоқда.

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Валверде фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкин. «Эл Наcионал» нашрининг хабарига кўра, аввалроқ инглиз клуби 24 ёшли уругвайлик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган, аммо «Реал» футболчи учун 100 миллион евро талаб қилган. Энди «Ливерпул» таклифни 80 миллион евро ва бонуслар сифатида 20 миллион еврога оширишга тайёр. 2022/2023 йилги мавсумда Валверде «Реал» Мадрид сафида барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.







