Носир Ал-Хелайфи ғазаб отига минди
Сабаби Мбаппе «ПСЖ»дан кетишга қатъий қарор қилди.

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи клуб спорт директори Луис Кампосни ҳужумчи Килиан Мбаппенинг клуб билан шартномасини узайтириш нияти йўқлигини айтган мактубидан сўнг истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда «Гет Френч Фоотбалл Неwс» нашри хабар берди.
Mанбага кўра, раҳбарият Мбаппе атрофидаги вазиятдан ғазабда ва бу Кампоснинг жамоадаги келажакдаги тақдирига таъсир қилиши мумкин. Олдинроқ «Реал» Мбаппени ёзги трансфер ойнасига сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Мбаппе ўтган мавсумда барча турнирларда 43 ўйинда майдонга тушиб, 41 гол ва 10 голли узатмани амалга оширди.







