Саудиянинг тўртта клуби Oбамеянг учун жиддий курашмоқда
«Челси» футболчини сотиб юбормоқчи.

«Челси» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. «Скй Спортс» нашрининг хабарига кўра, габонлик ҳужумчи хизматларига Саудиянинг тўртта жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, «Челси» янги мавсумда футболчи сотиб юбориши ҳақида хабар қилинганди. 33 ёшли футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали унинг қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда. Обамеянг жорий мавсумда барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг сўнгги икки мавсумни «Барселона»да ўтказди, Ла Лигада у 18 та ўйинда 11 та гол урди.







