Туркия ЕЧЛ финалидан 200 миллион доллар фойда кўрди
Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари маълумот берди.

Туркия футбол федерацияси раҳбари Меҳмет Буюкекси Чемпионлар лигасининг Истанбулдаги финали Туркияга қанча пул олиб келгани ҳақида гапирди.
«Финалга бутун дунёдан меҳмонлар етиб келишди ва бу мамлакатимиз иқтисодиётига 200 миллион доллар миқдорида фойда келтирди», — деди Буюкекси
Эслатиб ўтамиз, 10 июн куни Чемпионлар лигаси - 2022/2023 йилги мавсум финалида «Манчестер Сити» ва «Интер» ўзаро тўқнаш келишди. Унда Сити 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди.







