«Бу мени умуман безовта қилгани йўқ»
Месси «Олтин тўп» ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Интер Маями» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Агар мен яна ғалаба қозонсам ёки уни қўлга кирита олмасам, ҳеч нарса бўлмайди. Мен учун индивидуал эмас, жамоавий мукофотлар муҳимлигини доим айтиб келганман. Айни пайтда менинг энг муҳим мукофотим - бу жаҳон чемпионлигидир», - деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Месси 7 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Якунланган 2022/2023 йилги мавсумда Месси «ПСЖ» сафида Франсия чемпионатида 32 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Ёзда ҳужумчи эркин агент сифатида «Интер Маями»га ўтди.







