Ўзбекистон

“Аҳволи ўрта оғир даражада”

ССВ аттракциондан йиқилган фуқаролар ҳолатини маълум қилди.

“Аҳволи ўрта оғир даражада”

 

Шу йил 12 июнь куни тунги соат тахминан 22:10 ларда Тошкентнинг “Анҳор – Локомотив” кўнгилочар боғида икки фуқаро аттракционда учиш чоғида хавфсизлик камарларини тақмаганлиги сабабли йиқилиб тушгани ҳақида хабарлар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 24 ёшли Б.Э. ва 30 ёшли Т.М. “Мельница” номли қурилмадан йиқилган. Бахтсиз ҳодисадан сўнг Тез ёрдам бригадаси келгунга қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Тез тиббий ёрдам етиб келгач, жароҳат олган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

 

Муассасада беморлар зудлик билан шок залига олиниб, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

7-8 метр баландликдан тушиб кетиш оқибатида жароҳат олган 1999 йилда туғилган бемор Б.Э.га “Кататравма. Қўшма шикастланишлар. Бош мия ёпиқ жароҳати. Ўрта даражадаги мия шикастланиши. Бош мия пешана қисми контузион ўчоқ. Чап елка суяги катта бўртмачасининг ёпиқ синиши. Чап тос суяги бошчасининг ёпиқ чиқиши. Чап елка бўғими дисторсияси. Чап юқори қовоқ, чап қўлтиқ соҳаси, чап периорбитал соҳаси юмшоқ тўқималари,чап елка соҳаси, чап кўкрак соҳаси юмшоқ тўқималар шикастланиши, тери ости қон қуйилиши” ташхиси қўйилиб, тегишли даво молажалари тайинланган.

 

1993 йилда туғилган бемор Т.М.га эса “Кататравма. Умуртқа ёпиқ шикастланиши. Дурал қопчаси эзилмаган, орқа мия функцияси бузилмаган ҳолда умуртқа поғонаси суяклари VL1-VL2 таначаларининг I даражали компрессион синиши. Умуртқанинг бел қисми дисторсияси. Бел соҳаси юмшоқ тўқималарининг шикастланиши” ташхиси қўйилган.

 

Беморлар айни пайтда нейрохирургия бўлимига ётқизилган бўлиб, аҳволи ўрта оғир даражада. Нафас олиш ва гемодинамик кўрсаткичлари барқарор. Улар шифохонада белгиланган даво стандартлари асосида даволанмоқда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"