Франция президенти Мбаппени Парижда олиб қолмоқчи
У мухлисларга вада бермоқда.

Франция президенти Эммануел Макрон «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Париж клубида олиб қолишга ҳаракат қилишини ваъда берди. Бу ҳақда «РМC Спорт» нашри хабар берди. Парижлик ёш мухлислардан бири Макрондан Мбаппени «ПСЖ»да сақлаб қолиш учун нимадир қилишни сўраган, унга президент: «Мен буни туриб олишга ҳаракат қиламан», деб жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе ёзда «ПСЖ»ни тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳужумчига «Реал Мадрид» ва Англиянинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига етади. Бир йил олдин Макрон Мбаппе билан гаплашиб, уни «ПСЖ»да қолишга ишонтирган эди.







