«Милан» 18 ёшли Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Клуб «Лацио» билан музокара олиб бормоқда.

«Милан» «Лацио»дан 18 ёшли вингер Лука Ромерони сотиб олмоқчи. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клуб аргентиналик футболчи билан аллақачон музокаралар олиб бормоқда. Ромеро Аргентина У-20 ёшлар терма жамоаси азоси ва у Рим клубини текинга тарк этади. Футболчига баъзи испан клублари ҳам даъво қилишмоқда. А Сериянинг 2022/2023 йилги мавсумида Ромеро «Лацио» таркибида 6 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва бирорта ҳам голли узатмани амалга оширмади.







