энг долзарб

«Йиғла, қаттиқроқ йиғла, менга бу таъсир қилмайди»

Андижонда аёл эридан ўч олиш учун боласини қийнагани акс этган видео тарқалди.

«Йиғла, қаттиқроқ йиғла, менга бу таъсир қилмайди»

 

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг чақалоғини қийнаб видеотасвирга олгани ва уни хорижда ишлаётган эрига жўнатгани айтилган видеотасвир тарқалди. Андижон вилояти ИИБ берган расмий маълумотга кўра, ҳолат Улуғнор туманининг Чўлобод маҳалласида яшовчи, 21 ёшли Ш.О исмли аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди билан содир бўлган. Аёл Россияда ишлаётган турмуш ўртоғига ўзаро ўрталаридаги оилавий келишмовчилик сабабли 2023-йилнинг 13-июн куни фарзандини йиғлатган ҳолда видеога олган ва Телеграм мессенжери орқали жўнатган. Ушбу видео хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганидан сўнг аёлнинг ўзи 14-июн куни вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда видеотасвир ҳақиқатда ўзи томонидан олингани бироқ турмуш ўртоғи уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, обрўсизлантираётганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳозирда Ш.О. нинг фарзандига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Ҳолат бўйича гувоҳларнинг важлари тўлиқ текширилиши, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилиши маълум қилинган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

«Йиғла, қаттиқроқ йиғла, менга бу таъсир қилмайди» | Zamon.uz