«Ливерпул» Тчуамени учун 63 миллион евро таклиф қилмоқда
«Реал» эса 93 миллион евро сўраяпти.

«Ливерпул» «Реал» ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчоуаменига қизиқмоқда. Мерсисайдликлар 23 ёшли франсуз учун 63 миллион евро (55 миллион фунт) таклиф қилмоқда, Мадридликлар эса 93 миллион евродан (80 миллион фунт) пастроқ таклифларни кўриб чиқишни истамаяпти. Бу ҳақда «Эл Наcионал» нашри хабар берди.
Аурелиен Чуамени «Реал»га 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Аурелиен жамоа учун 50 та ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширган. Томонлар ўртасидаги келишув 2028 йилда якунига этади.







