Иқтисодиёт

Россиядаги тартибсизликлар мева нархларини пасайишига сабаб бўлди

Яқин келажакда мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари Ўзбекистонда ҳам пасайишни бошлаши кутилмоқда.

Россиядаги тартибсизликлар мева нархларини пасайишига сабаб бўлди

 

Россияда 24 июнь куни юз берган тартибсизликлар Туркия, Эрон ва минтақанинг бошқа мамлакатларида мева нархини пасайтирди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россияда 24 июнь куни содир бўлган воқеалар минтақанинг кўплаб мамлакатларида мева нархининг пасайишига олиб келди.

 

«Россия рублининг кескин қадрсизланиши ва йўлларнинг тўсилиши мавсумий меваларни асосий бозорга етказиб беришни имконсиз қилди. Натижада бугун Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон ва Туркияда шафтоли ва нектарин нархи кескин тушиб кетди. Том маънода бир кунда бу меваларнинг нархи деярли икки баравар арзонлашди. Нархларнинг пасайиш тенденцияси давом этмоқда», - дейди ФАО халқаро маслаҳатчиси Федор Рйбалко.

 

Экспертларнинг фикрича, яқин келажакда мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари Марказий Осиё мамлакатларида: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам кескин пасайишни бошлаши кутилмоқда.

 

Шунингдек, Россия бозорида мева нархининг тез ўсиши аллақачон қайд этилган, чунки импорт қилинган меваларни тўлаш учун импортчилар янги курс бўйича хорижий валютани сотиб олишлари керак ва меваларнинг ўзи талабни қондириш учун этарли эмас. Сабаби тартибсизликлар оқибатида етказиб беришда муаммолар юзага келган.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"