Мейсон Маунт 7-рақамда ўйнайди
Бу ҳақда «Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати расмий сайти хабар берди.

«Челси»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган ярим ҳимоячи Мейсон Маунт янги жамоасида 7-рақамни олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу рақамнинг сўнгги эгаси Криштиану Роналду бўлиб, унинг шартномаси 2022 йилнинг ноябрида бекор қилинган эди.
Олдинроқ «Манчестер Юнайтед» 24 ёшли англиялик футболчининг трансфери учун 50 миллион евродан кўпроқ пул тўлаши хабар қилинганди. Маунт «Челси»да 2005 йилдан бери ўйнаб келаётган эди. Асосий жамоа сафида Маунт 197 ўйинда 33 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, бу «Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер ойнасидаги илк трансфери бўлди.







