«ПСЖ» бош мураббийи шартномани бекор қилди
Клуб Кристоф Галтьега миннатдорчилик билдирди.

Париж клуби бош мураббий Кристоф Галтье билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда француз клуби расмий сайти хабар берди.
«ПСЖ» жамоаси Кристоф Галтье ва унинг ёрдамчилари Терри Олексиак ва Жоау Сакраментога мавсум давомида кўрсатган профессионаллик ва фидойилик учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди», - дейилади «ПСЖ» баёнотида.







