«Барселона» омон қолиш режимида»
Пике собиқ жамоаси ҳақида гапирди.

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Жерар Пике Каталония клубидаги вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Иқтисодий вазият бироз хавотирли. Лекин биз ишончли қўллардамиз. Президент ва унинг атрофидагилар ҳам шунга ўхшаш вазиятдан чиқиб кетишлари керак эди, бу унчалик қийин эмас. Улар жасур ва нима қилаётганларини билишади. Клуб энг яхши ҳолатда эмас, омон қолиш режимида. Аммо шу билан бирга, «Барса» унвонларни қўлга киритиши, рақобатлашиши кераклигини тушунади. Ва иқтисодий жиҳатдан улар унчалик рақобатбардош эмас. Келгуси ойларда нима бўлишини кўрамиз», - деди Пике.
Эслатиб ўтамиз, Пике ўтган мавсумда фаолиятини якунлаганди. Ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида 616 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.







