«ПСЖ» ўз лойиҳаси учун мукаммал мураббийни танлади»
Луис Энрике Париж клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.

«ПСЖ»нинг янги бош мураббийи Луис Энрике Франсия клубига тайинлангани ҳақида гапирди.
«ПСЖ» ўз лойиҳаси учун мукаммал мураббийни танлади. Мен буни ҳис қиляпман. Лойиҳа ва менга таклиф қилинаётган имкониятлардан камдан кам одам фойдалана олади. Трансфер бозорида кўплаб муваффақиятларга эришамиз, муваффақияцизликлар ҳам бўлади. Мен кўп қарорлар қабул қилишим кераклигини биламан. Кўпчилик футболчилар учун «ПСЖ» каби йирик клубга мослашиш қийин», - деди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, парижликларнинг аввалги бош мураббийи Кристоф Галтье эди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Франсия чемпионига айланди.







