Дунёнинг энг кекса футболчиси фаолиятидаги 38-мавсумни ўтказади
56 ёшли Миура «Оливейренсе» билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди.

Дунёнинг энг кекса футболчиси 57 ёшгача ўйнашда давом этади.
Португалия иккинчи дивизиони клуби 56 ёшли Казуёши Миура билан шартномани 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирганини расман элон қилди. Япониялик ярим ҳимоячи февраль ойида «Оливейренсе»га ўтганди .
Маълумот учун, Казуёши Миура профессионал футбол оламидаги энг кекса футболчи ҳисобланади. Унга кўра, 2023/24 йилги мавсум унинг спорт фаолиятидаги 38-мавсуми бўлади.







