«Манчестер Сити» 4,6 миллион долларга эга бўлди
Бу барча Африка клубларининг умумий даромадидан ҳам кўп.

FIFА 2022 йилги жаҳон чемпионатида футболчиларнинг иштироки учун клубларга тўланган тўловлар бўйича ҳисоботини эълон қилди.
«Манчестер Сити» 2022 йилги жаҳон чемпионати якунида энг кўп пул ишлаб топди. Футболчиларнинг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги иштироки учун клуб деярли 4,6 миллион доллар олган. Бу Африкадаги барча клубларнинг даромадидан (4,57 миллион доллар) кўп. Тўловлар миқдори бўйича 2-ўринни «Барселона» (4,5 миллион доллар), 3-ўринни «Бавария» (4,3 миллион), 4-ўринни «Реал» (3,83 миллион), 5-ўринни «ПСЖ» (3,8 миллион доллар) эгаллади.







