«ПСЖ» Жоау Феликсга Мбаппенинг рақамини беришга тайёр
Парижликлар кейинги мавсумга яна жиддий қуролланмоқда.

«ПСЖ» агар ҳужумчи Жоау Феликс жамоага қўшилса, 7-рақамни унга ўтказиш ҳақида норасмий қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Дефенcа Cентрал» нашри хабар қилди. Бу рақам остида ярим ҳимоячи Килиан Мбаппе сўнгги мавсумларда парижликлар сафида ўйнади.
«ПСЖ» Феликсга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик ҳужумчининг трансфери бўйича музокаралар чоғида унинг жамоада қанақа рақам олиши масаласи муҳокама қилинди. Феликс 7-рақамни афзал кўрди. Португалиялик футболчи аввалроқ Мадридда ўйнаганида ҳам ундан фойдаланган. Айни дамда у мавсумолди мавсумини испан клубида ўтказмоқда.
Ўз навбатида Мбаппе ёзда «Реал»га ўтмоқчи ва парижликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Франсиялик футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.







