Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг халқаро захирлари сўнгги 5 йилда 35 фоизга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захиралар 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирилган.

Ўзбекистоннинг халқаро захирлари сўнгги 5 йилда 35 фоизга ошди

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқаро захираларига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан Марказий банк муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

 

Натижада халқаро захираларнинг таркибида монетар олтиннинг улуши 2017 йилга нисбатан 46 фоиздан 2023 йил 1 январь ҳолатига 64 фоизгача ошди ва мос равишда валюта маблағлари улуши 53 фоиздан 36 фоизга камайди.

 

«Ҳозирги геосиёсий ноаниқликлар шароитида халқаро амалиётда олтин хавфсиз актив сифатида тан олинган бўлиб, глобал иқтисодий инқирозлар, юқори инфляцион босим ва геосиёсий зиддиятлар даврида инвесторларнинг олтинга хавфсиз актив ва инфляциядан хеджирлаш воситаси сифатида талаб ортади ва бу, ўз навбатида, олтин нархининг ўсишига хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари ҳажми халқаро амалиётда захираларнинг етарлилигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг минимал талабларига тўлиқ жавоб беради», — дейилади Марказий банк хабарида.

 

Маълум қилинишича, халқаро захираларнинг кенг маънодаги пул массасига нисбати 2023 йил 1 июль ҳолатига 204 фоизни ташкил қилган бўлиб, 20 фоизлик минимал талабдан 10 баробар кўпдир.

 

Шунингдек, келтирилишича, импорт ҳажми 2017 йилда 14 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 30 млрд долларга етган, яъни ўсиш 2,1 баробарни ташкил қилган, 2021-2022 йилларда ЯИМ номинал ҳажмида 20-22 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса, импорт ҳажмида ҳам шунга мос равишда 20-21 фоизлик ўсиш суръатлари қайд этилган.

 

Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган. Бу эса минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқоридир (минимал талаб 3 ой).

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.