Спорт

«Тоттенҳем» Кейнни олиб қолиш учун жиддий ҳаракат қиляпти

Клуб унинг маошини кескин кўтармоқчи.

«Тоттенҳем» Кейнни олиб қолиш учун жиддий ҳаракат қиляпти


«Тоттенҳем» Ҳарри Кейнни сақлаб қолиш учун унга клубдаги обрўсини янада ошириши мумкин.


29 ёшли ҳужумчининг трансферига «Бавария» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг «шпорлар» билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. 
 

«Тоттенхем» раҳбари Даниел Леви ҳужумчини сотмоқчи эмас ва унинг учун 120 миллион фунт стерлинг нарх белгилаган. Бундан ташқари, лондонликлар раҳбарияти Кейн билан шартномани узайтириш ниятида. 


Футболчини янги шартнома имзолашга кўндириш учун «Тоттенҳем» унга фаолиятини якунлагандан сўнг клубдаги янги лавозимини таклиф қилиши мумкин. Ҳаррининг маоши ҳафтасига 400 минг фунт стерлингдан ошиши мумкин, аммо молиявий омиллар унинг қарорида асосий омил бўлмайди деб ёзади «Даилй Маил» нашри.


Ўтган мавсумда Кейн АПЛда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«Тоттенҳем» Кейнни олиб қолиш учун жиддий ҳаракат қиляпти | Zamon.uz