Спорт

Топ клублар янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Жамоалар бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.

Топ клублар янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

 

Eвропанинг топ клублари қайтишди. Жамоалар 2023/2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлашди. Қоидага кўра, сўнгги 10-15 кун ичида энг кучли жамоалар Европадан ташқарида йиғин ўтказишади. 2023 йил ёзи ҳам бундан мустасно эмас. «Реал Мадрид», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» қаерда ўйнашни ва бизни мавсум олдидан қандай супер учрашувлар кутаётганини айтиб берамиз.

 

Энг машҳур йўналиш - АҚШ. Масалан, «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Барселона», «Реал», «Милан», «Ювентус» ва «Боруссия Дортмунд» ўз йиғинларини шу ерда ўтказишади. 2013-йилдан бери Халқаро чемпионлар кубоги АҚШ ва Осиёда ўтказиб келинмоқда, аммо коронавирус пандемияси туфайли у ўз фаолиятини тўхтатганди.

 

Европадан ташқарида иккинчи энг машҳур йиғин нуқтаси - Жануби-Шарқий Осиё. «Бавария» Япония ва Сингапурда, «Интер» ва «ПСЖ» Японияда, «Ливерпул Сингапурда, «Манчестер Сити» Японияда ва Жанубий Кореяда машғулот ўтказади. «Тоттенҳем» эса Сингапур ва Таиланддан ташқари Австралияда ҳам йиғин ташкил этади. «Атлетико»нинг йўли қизиқ: клуб мавсумолди йиғинларини Мексика ва АҚШда, шунингдек Жанубий Кореяда ўтказади.

 

«Арсенал»

20 июл, МЛС юлдузлари жамоаси (Вашингтон, АҚШ).

23 июл, «Манчестер Юнайтед» (Ню-Ёрк, АҚШ).

26 июл, «Барселона» (Лос-Анжелес, АҚШ).

«Челси»

23 июл, «Брайтон» (Филаделфия, АҚШ).

27 июл, «Нюкасл» (Атланта, АҚШ).

3 август, Дортмунднинг Боруссияси (Чикаго, АҚШ).

«Ливерпул»

30 июл, «Лестер» (Сингапур).

2 август, «Бавария» (Сингапур).

«Манчестер Сити»

23 июл, «Ёкогама» (Токио, Япония).

26 июл, «Бавария» (Токио, Япония).

30 июл, «Атлетико» (Сеул, Жанубий Корея).

«Манчестер Юнайтед»

23 июл, «Арсенал» (Ню-Ёрк, АҚШ).

27 июл, «Реал Мадрид» (Хюстон, АҚШ).

31-июл, «Боруссия Дортмунд» (Лас-Вегас, АҚШ).

«Тоттенҳем»

18 июл, «Вест Хем» (Перт, Австралия).

8 август, «Барселона» (Барселона, Испания).

«Реал Мадрид»

24 июл, «Милан» (Лос-Анжелес, АҚШ).

27 июл, «Манчестер Юнайтед» (Хюстон, АҚШ).

29 июл, «Барселона» (Арлингтон, АҚШ).

3 август, «Ювентус» (Орландо, АҚШ).

«Барселона»

23 июл, «Ювентус» (Сан-Франсиско, АҚШ).

26 июл, «Арсенал» (Лос-Анжелес, АҚШ).

29 июл, «Реал Мадрид» (Арлингтон, АҚШ).

1-август, «Милан» (Хюстон, АҚШ).

8 август, «Тоттенҳем» (Барселона, Испания).

«Атлетико»

27 июл, Жанубий Корея чемпионати Юлдузлар жамоаси (Сеул, Жанубий Корея).

30 июл, «Манчестер Сити» (Сеул, Жанубий Корея).

5 август, «Севилла» (Сан-Франсиско, АҚШ).

«Бавария»

26 июл, «Манчестер Сити» (Токио, Япония).

2 август, «Ливерпул» (Сингапур).

«Боруссия Дортмунд»

31 июл, «Манчестер Юнайтед» (Лас-Вегас, АҚШ).

3 август, «Челси» (Чикаго, АҚШ).

6 август, «Аякс» (Дортмунд, Германия).

«ПСЖ»

25 июл, «Ал-Наср» (Осака, Япония).

1 август, «Интер» (Токио, Япония).

«Ювентус»

23 июл, «Барселона» (Сан-Франсиско, АҚШ).

28-июл, «Милан» (Лос-Анжелес, АҚШ).

3 август, «Реал Мадрид» (Орландо, АҚШ).

«Интер»

27 июл, «Ал-Наср» (Осака, Япония).

1 август, «ПСЖ» (Токио, Япония).

«Милан»

24 июл, «Реал Мадрид» (Лос-Анжелес, АҚШ).

28 июл, «Ювентус» (Лос-Анжелес, АҚШ).

1 август, «Барселона» (Хюстон, АҚШ).

 

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Топ клублар янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда? | Zamon.uz