«Интер» Куадрадони бир йилга сотиб олади
Ҳимоячи «Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этади.

Хуан Куадрадо фаолиятини «Интер»да давом эттиради. Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, 35 ёшли футболчи миланликлар билан бир йиллик шартнома имзолайди. Томонлар аллақачон унинг шартларини келишиб олишган. Колумбиялик футболчи «Ювентус»да 11 та совринни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда А Серияда Куадрадо 31 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган.







