«Бавария» Киммихни сотишга тайёр
Футболчи испан клубига ўтиши мумкин.

«Бавария» ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих энди фойдали футболчилар рўйхатида йўқ ва сотувга қўйилган. Бу ҳақда Киcкер журналисти хабар берди.
Манбага кўра, агар «Бавария» Киммихнинг трансфери бўйича яхши таклиф олса, у ҳолда «Бавария» раҳбарияти эҳтимолий келишувни муҳокама қилишга тайёр бўлади. Аввалроқ, «Барселона» бош мураббийи Хави Киммих билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирган эди.







