«Реал»нинг ўтган мавсумдаги даромади маълум бўлди
Клубнинг қарзи анча қисқарган.

«Реал Мадрид» 2022/2023 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Мадрид клубининг трансферларсиз даромади 843 миллион еврони ташкил этди. Бу «Қироллик клуби»нинг пандемия бошланганидан бери энг яхши кўрсаткичидир. 2018/2019 йилги мавсумда «Реал Мадрид»нинг даромади 757 миллион еврони ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсум якунларига кўра, клубнинг соф қарзи 263 миллион евродан 47 миллион еврога қисқарди.







