Тухел Тчуаменини «Бавария»да кўрмоқчи
«Реал» таклифни кўриб чиқишга тайёр.

«Реал» ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени «Бавария»нинг трансфер мақсадлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда «Спорт1» нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, «Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ярим ҳимоячи позициясига янги ўйинчи сотиб олмоқчи. Мюнхенга Софян Амрабат ва Эдсон Алварес таклиф қилинганди, аммо мураббий кучлироқ футболчи билан шартнома имзоламоқчи.







