Зидан «Реал» билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди
Музокаралар апрел ойида бошланган.

«Тҳе Атҳлетиc» нашри хабарига кўра, кастилиялик 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 2024 йилнинг июнигача узайтирилади.
Маълум қилинишича, Тео Зидан билан шартномани узайтириш қарорига Серхио Аррибас ва Карлос Доторнинг кетиши эҳтимоли таъсир қилган. Келишувни узайтириш бўйича музокаралар апрел ойида бошланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Тео 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.







