Луис Суарес «Интер Маями»га ўтишни хоҳлайди
У собиқ жамоадошлари билан бирга ўйнамоқчи.

«Гремио»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес Бразилия клуби раҳбарияти билан шартнома бекор қилингани учун товон пули борасида музокара олиб бора олмади.
«ЭСПН» нашри хабарига кўра, Суарес жамоани тарк этиш учун олган даромадининг жами 10 миллион долларини қайтаришга тайёр, аммо Гремио ҳам уругвайлик футболчининг 2023 йилда бошқа клубда ўйнамаслигига кафолат беришни истайди. Қайд этилишича, 36 ёшли ҳужумчи «Интер Маями»да «Барселона»даги собиқ жамоадошлари Лионел Месси ва Серхио Бускетс билан бирга ўйнашни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Суарес Уругвайнинг «Насионал» клубидан сўнг ўтган йилдан бери Бразилиянинг «Гремио» клубида ўйнамоқда.







