энг долзарб

Ўзбекистонда биринчи технологик илғор чиқинди полигони қурилмоқда

Полигон 15-20 йилга мўлжалланган бўлиб, 20 миллион тоннага яқин чиқиндини сиғдира олади.

Ўзбекистонда биринчи технологик илғор чиқинди полигони қурилмоқда

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг маиший чиқиндилари учун мўлжалланган Оҳангарондаги чиқинди полигонини қуриш қиймати 16 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 15-декабрдаги “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ишлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий майдони 30 гектар, полигоннинг ўзи эса 25 гектар ҳисобланади. Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш бўйича «Махсустранс»  филиали раҳбари Рафаел Бекмуллиннинг сўзларига кўра, полигон мутлақо янги технология асосида ишлайди.

 

«Полигоннинг бутун ҳудуди геотекстил, геогрид ва бошқа геоматериаллардан иборат махсус материал билан қопланади. Полигоннинг пастки қисми доимий муҳрланган ҳавза бўлиб, ер ости сувлари ва атмосферага салбий таъсир кўрсатмайди. Махсус материаллардан ташқари, бу ерда биз чиқиндидан сув чиқарадиган қувурларни ётқизамиз. Шунингдек, газ ва метанни қуйиш учун қувурлар ўрнатамиз, бу эса келажакда метан ва электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради», — деди Р.Бекмуллин.

 

Полигон 15-20 йилга мўлжалланган бўлиб, 20 миллион тоннага яқин чиқиндини сиғдира олади. Унинг қурилиши жорий йилнинг ноябр ойигача якунланади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда биринчи технологик илғор чиқинди полигони қурилмоқда | Zamon.uz