Месси «Интер Маями»даги биринчи голини оиласи билан нишонлади
Шу тариқа ҳужумчи жамоасига ғалаба келтирди.

«Интер Маями» ҳужумчиси Лионел Месси «Круз Азул»га қарши МЛС+МХ лига кубоги 1-тур учрашувида Америка жамоаси сафида дебют ўйинида жарима зарбасидан гол урди. Гол урилганидан кейин аргентиналик буни оиласи билан нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер Маями» футболчилари 44-дақиқада ҳисобни очишди: Робби Робинсоннинг узатмасидан Роберт Тейлор гол урди. Мексика клуби вакиллари иккинчи бўлим ўрталарида ҳисобни тенглаштиришди. Мессининг 90+4-дақиқада урган голи эса жамоасига ғалаба келтирди.








