Ўзбекистон

Фарғонада йўловчи такси ҳайдовчиси билан жанжаллашди

Фарғонада такси чақирган фуқаро ҳайдовчининг телефони ўчиб қолиши сабабли қўнғироқларига жавоб бермагани учун машина ойналарини синдирди.

Фарғонада йўловчи такси ҳайдовчиси билан жанжаллашди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. такси буюртма қилган. Буюртмани 2002 йилда туғилган фирма ҳайдовчиси И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Ш.С. турган кўчага етиб келган.

 

Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчининг телефони ўчиб қолганлиги сабабли қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ҳайдовчининг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдирган.

 

Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинлангани маълум қилинган.

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Бола 22 ноябрь куни беркинмачоқ ўйнаётиб, уйнинг чордоғидан пастга тушиб кетган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.