«Сузишни таълимга киритиш керак» — Фируз Аллаев

Сўнгги ўн йилда дунё бўйича 2,5 миллион киши чўкиш оқибатида бевақт ҳаётдан кўз юмган. Ўзбекистонда жорий йилнинг 5 ойида 57 киши сувда чўкиб вафот этган. Уларнинг 26 нафари вояга етмаганлардир.

«Сузишни таълимга киритиш керак» — Фируз Аллаев

 

Бу йил ёз қайноққина об-ҳаво билан кириб келди. Гарчи «Ўзгидромeт» жорий ёзда аномал иссиқ бўлмайди, дея баёнот берган бўлса-да, июнь ойи меъёрдан 2-3 даража иссиқроқ бўлиши ва ҳарорат 40-42 даражагача кўтарилиши ҳақида ҳам огоҳлантириб ўтганди.

 

Глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида юз бераётган экстремал об-ҳаво билан боғлиқ ҳодисалар биз учун кутилмаган ҳол эмас: аномал қишдан кейин жазирама ёз келиши анча олдин тахмин қилинганди. Шу боисданми, ёз фасли келиши билан ҳамма салқинлаш учун тоғлар-у салқин жойларга чиқишнинг ҳаракатига тушиб қолди. Ҳатто ижтимоий тармоқларда Тошкент ва Наманган вилоятларидаги тоғларга олиб борувчи йўлларда «мега пробка»лар юзага келгани акс этган видеолар ҳам тарқалди.

 

Ёзда катталардан кўра болалар кўпроқ маза қилиб дам олишади. Айниқса, таътилнинг чўмилиш ҳавзаларида ўтиши улар учун ҳар томонлама мароқлию  Бироқ болаларнинг ўйинқароқлиги, кейинини ўйламаслиги ва катталарнинг бепарволиги сабабидан ҳар йили ёз мавсумида сувга ғарқ бўлиш ҳодисалари кўпая бошлайди. Бу ҳар йили такрорланаверади, бироқ камдан-кам одам бундан тегишлича хулоса чиқаради. 

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аномал иссиқда совуқ сувга шўнғиш тавсия этилмайди. Tана ҳароратининг кескин пасайиши юрак-қон томирлари спазмини келтириб чиқариши мумкин. Иссиқда илиқ душ қабул қилиш яхшидир, чунки ундан кейин ҳаво ҳарорати мавжуд бўлганидан пастроқ кўринади.

 

Мавсум бошланиши билан Ўзбекистонда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез рўй беради. Расмий рақамларга кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида 57 киши сувда чўкиб вафот этган, улардан 26 нафари вояга етмаганлардир. Масалан, жорий йил июнь ойида Тошкент вилоятида 6 ёшли бола чўкиб кетган. Марҳум болакайнинг жасадини топишда ҳам муаммо юзага келган. Шунингдек, Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 24 июль куни Норин тумани Хўжақўрғонча ва Чангитма маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган ўсмирлар чўмилгани бориб чўкиб кетган. Жорий йил 27 , 28 июль кунлари икки нафар бола ғаввослар томонидан топилган. Бундан ташқари, шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.

 

Даҳшатли ва аянчли статистика

 

Сўнгги ўн йилда дунё бўйича 2,5 миллион киши чўкиш оқибатида бевақт ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида сўз боради.

 

Бахтсиз ҳодисаларнинг 90 фоизи қашшоқ ва камбағал давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Чўкиш оқибатида вафот этганларнинг асосий қисми 1-4 ва 5-9 ёшдаги болалардир.

 

Вазиятни хавотирли деб баҳолаган ЖССТ фожиаларнинг олдини олиш учун амалий ҳаракатлар қилиш, биринчи навбатда боғча ёшидаги болаларга сузишни ўргатишни тавсия қилган. Бу мақсадда сарфланган бир доллар ўн карра юқори даромад келтиради. Энг асосийси, юз минглаб ўлим ва бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади, деб ҳисоблайди халқаро ташкилот.

 

«Самарали профилактик чора-тадбирлар, тизимга кўпроқ маблағ ажратиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради», — дейди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

 

Қайд этилишича, Бангладеш, Жанубий Африка Республикаси, Тайланд, Вьетнам каби давлатлар чўкишнинг олдини олиш бўйича жиддий чоралар кўрмоқда. Халқаро тузилма бошқа давлатларни ҳам ушбу муаммога эътибор қаратишга ундамоқда.

 

Жорий йил май ойида ЖССТ илк бор чўкишларнинг олдини олишга доир резолюция қабул қилди. Ушбу ҳужжатга кўра, бу бўйича глобал иттифоқ тузилади.

 

«Футбол ва волейбол умр масаласи эмас, лекин сузиш умр масаласи»

 

"Asaxiy.uz" интернет-дўкони ва Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев cузишни таълимга киритиш масаласини кўтарди. 

 

«Кечагина бир яқин инсоним билан шуни муҳокама қилган эдик. Унинг фикрича, қанчалик қийин бўлмасин, ҳар бир мактабда бассейн қилиб, жисмоний тарбия дарсида cузишни мажбурий қилиш керак. Чўкишлар, ўлимлар сонини кўриб одам у қанчалик ҳақ эканлигини ўйлайди. Ҳақиқатдан, футбол ва волейбол умр масаласи эмас, лекин сузиш умр масаласи. Олдиндан одам қанақа вазиятга тушишини билиб бўлмайди.

Қиммат бўлса ҳам, cузишни таълимга киритиш керак.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни сузишга беринг. Бу ҳаёт-мамот масаласи, яшаб қолиш учун муҳим кўникма», — дейди Аллаев.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"