Ўзбекистон

Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

ССВ бу бўйича тавсиялар эълон қилди.

Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

 

Ёзнинг жазирама кунларида дори-дармонларни сақлаш шартларига алоҳида риоя қилиш зарур. Чунки иссиқ ҳаво уларнинг хусусиятларини ўзгартиради ва қуёш нурида қолиб кетган дорилар соғлик учун зарарли воситага айланиши мумкин.

 

Аввало, антибактериал препаратлар, суртма ва геллар, гормонал дорилар, витаминлар, пластир ва тиббий шамчаларни иссиқдан ҳимоя қилишимиз лозим.

 

Кремлар, суртма, шамчалар иссиқликда эригач, доривор моддаларнинг ички таркибида қайта тақсимланиш содир бўлади ва ҳатто кейинги қайта совутиш ҳам уларни сақлай олмайди. Баъзи ҳолларда локал дозани ошириб юборишга олиб келиши ҳам мумкин.

 

Бундан ташқари дори, автомашиналардаги биринчи ёрдам тўпламларини ҳам эсдан чиқармаслик керак:  уларни иссиқда ҳам, совуқда ҳам машинада қолдириб бўлмайди.

 

Ҳамма дори воситасини совиткичда сақлаш нотўғри!

 

Хона ҳарорати деганда одатда 15°-25° градус шунингдек, иқлим шароитига қараб 30°С гача бўлган ҳарорат даражаси назарда тутилади. Бундай пайтда дори воситаларини тиббиёт қутичасида жамлаб шкафда сақлашингиз мақсадга мувофиқ.

 

8°дан 15° градусгача бўлган салқин ҳароратда айрим дори воситаларини совиткичда сақлашга рухсат берилади.

 

Бунда 8°С паст ҳароратда физик-кимёвий хусусиятлари ўзгариши мумкин бўлган дори воситалари (дамламалар, суюқ экстрактлар ва бошқалар)ни совутгичда сақлаш мумкин эмас.

 

Дори воситаларини совуқ жойда сақлаш деганда совиткичда, 2°C дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлаш тушунилади.

 

Бунда дори-дармонларни совутгичнинг деворига яқин жойда жойлаштириб, уларнинг музлаб қолишига йўл қўймаслик керак. Одатда шамчалар (свеча), турли кўз томчилар, линиментлар, инъекция эритмалари, фермент таблеткалари шу тарзда сақланади.

 

Совиткичнинг бир токчасида дори воситалари ва озиқ-овқатлар ёнма-ён туриши қатъиян ман этилади.

 

Дори-дармонларни сақлашда ёруғлик ва намликдан ҳимоя қилиш каби талабларга ҳам эътибор бериш керак. Агар кўрсатмада "қоронғи жойда сақланг" деб айтилган бўлса, унда сиз дори қадоғини ёруғликдан тўлиқ ҳимоя қилишингиз керак.

 

Қуруқ жойда ҳаво намлиги 50% дан ошмаслиги керак.

 

Дори воситаларини сақлаш қоидаларига амал қилинг ва саломатлигингизга асло беэътибор бўлманг!

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"