Жаҳон

“Ядро қуроли пойгасида ғолиблар бўлмайди”

Халқаро таҳлилчилар ядровий қуролдан фойдаланишдан тийилишга чақиришди. Акс ҳолда...

“Ядро қуроли пойгасида ғолиблар бўлмайди”

 

Қўшма Штатлар ва Россия 1945 йилда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилишдан сабоқ олиб, атом қуролидан фойдаланиш риторикасидан қочишлари ва ҳалокатли ўйинни тугатиш учун дарҳол ўз эмиссарларини ушбу масала бўйича диалог ўтказиш учун юборишлари керак, дейди АҚШ Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси директори Дерил Кимбол.

 

Унинг фикрича, Россия ва Қўшма Штатлар учун ядровий тийилишнинг ҳалокатли ўйинидан чиқишнинг ягона оқилона йўли ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди билан боғлиқ ҳар қандай риторикадан воз кечишдир. Шунингдек, ядровий соҳадаги хатарларни камайтириш ва ўз мамлакатларининг тўпланган ядро арсеналларини қисқартириш йўлида жиддий мулоқотга киришиш учун эмиссарларни юборишдир.

 

Шундай қилиб, халқаро хавфсизлик масалалари бўйича америкалик эксперт 78 йил аввал рўй берган фожиали воқеалардан замонавий сиёсатчилар авлоди қандай сабоқ олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

 

Унинг айтишича, ядро қуролли пойгасида ғолиб бўлмайди. Унда барча томонлар ютқазади ҳамда унинг салбий оқибатидан миллионлаб одамлар узоқ йиллар давомида азият чекади.

 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин айтганидек, Қўшма Штатлар бир пайтлар ядро қуролидан фойдаланган. Путиннинг эслатишича, дунёда ядро қуролига эга бўлмаган мамлакатга қарши ядро қуролини қўллаган ягона давлат Америка Қўшма Штатлари бўлиб, у Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига икки марта ҳужум қилган. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Японияга қарши ядро қуролини қўллаши учун ҳарбий мақсадга мувофиқлик йўқ эди, улар буни ўз манфаатларига мос деб билганлари учун қилишган.

 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Японияда сўзлаган нутқида эса Хиросима ва Нагасаки портлашларини вайронагарчилик ва инсониятга етказган азоби жиҳатидан мисли кўрилмаган деб атаганди.

 

Кимболнинг сўзларига кўра, бу икки ҳодиса ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида “қайғули эслатма” бўлиб хизмат қилади ва бундай таҳдидларни амалга ошираётганлар қандай шароитда бўлишидан қатъи назар «ғайриинсоний» ҳаракат қилади.

 

Унинг фикрича, Европадаги можарода ҳозир ядровий қурол қўлланилса, бу кескинликнинг кучайишига ва Хиросима ҳамда Нагасакини вайрон қилганидан бир неча баравар кучлироқ юзлаб ядро каллакларидан фойдаланишга олиб келмаслигига кафолат йўқ.

 

Мутахассис, шунингдек, бундай уруш бир неча соат ичида осонгина юз миллионлаб одамларнинг ўлимига ва жароҳатланишига олиб келиши мумкинлигига ишонч билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Путин россияликларга мурожаатида Ғарб ўзининг Россияга қарши сиёсатида ҳар бир чизиқни кесиб ўтгани, шунингдек, Россияга доимий таҳдидлар бўлаётганини айтганди. Унга кўра, Ғарб Россияга қарши ядровий шантаж, оммавий қирғин қуролларини қўллаган. Кремль раҳбари Ғарбга Россия бир қатор компонентлар бўйича хорижий ҳарбий техникадан устун эканлигини эслатиб, ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганларни “шамол кўтарилса, ўз томонларига бурилиши мумкинлиги”дан огоҳлантирди.

 

Шунингдек, Россия президенти Москва ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида ҳеч қандай ташаббускорлик кўрсатмаганини ва Кремль томонидан бундай қуролдан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги тезисдан Москвага дўст бўлган давлатларга салбий таъсир кўрсатиш учун фойдаланилаётганини айтганди.

 

Маълумот учун:1945 йил август ойида америкалик учувчилар Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташладилар. Хиросимадаги атом портлаши ва унинг оқибатларидан 350 000 киши, Нагасакида 74 000 киши ҳалок бўлди. Атом бомбаси қурбонларининг аксарияти тинч аҳоли эди. 6- ва 9 август Хиросима ва Нагасакида ҳар йили “Тинчлик маросимлари” ўтказилади.

 

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.