Ўзбекистон

Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади?

 

Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” кичкинтойлар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди. Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ?

 

Шахснинг ҳар томонлама тўғри ривожланишида нутқ бенуқсонлигининг аҳамияти катта. Бироқ доим ҳам бундай бўлавермайди. Кўпинча кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар учрайди. Бунга асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин.

 

Дислалия – нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бунда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзида уни ўтказиб юборади.

 

Асосан 3-4 ёшли кичкинтойларда учрайдиган бу каби нутқ бузилишида бола ўз истакларини тўлиқ ва аниқ баён эта олса-да, баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Масалан “машина” сўзини “матина”, “ширинлик” сўзини эса “тиринлик” деб айтиши мумкин.

 

Дислалиянинг 2 хил – функционал ва мехник турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида (тишлар жойлашуви, жағлар шакли) камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади.

 

Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликларни бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни “болаларча” талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради.

 

Механик дислалия ташхиси қўйилган болани ортодонт ва логопед мутахассислар биргаликда даволаши лозим. Бунинг учун кичкинтойга оғиз орқали бажариладиган махсус машғулотлар тавсия этилади. Айрим вақтларда эса шифокор кўрсатмаси билан жарроҳлик амалиёти қўлланилади.

 

Функционал дислалия 5 ёшгача даволанмайди. Агар бола шу даврга қадар баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилаётган бўлса, у билан тўғри ва равон сўзлашиш орқали муаммони бартараф этиш мумкин. Бунда кичкинтойга шеър ёдлатиш, қўшиқлар эшиттириш яхши фойда беради. Бироқ бола 5 ёшга тўлгач ҳам “қуёш” сўзини “қуёс” деяётган бўлса, уни, албатта, шифокорга кўрсатиш зарур.

 

Мазкур ҳолатда логопед жажжи беморга оғиз машғулотларини ўргатиш ва талаффуз қила олмаётган товушларни тўғри айтишга кўмаклашади. Яъни махсус логопедик йўллар билан бу товушларни кичкинтой нутқида мустаҳкамлайди.

 

Шунингдек, бола нутқини ривожлантиришда оғиз мушакларини кучайтириш яхши самара беради. Бунинг учун кичкинтойга сабзи, олма, қотган нон ёки туршак каби егуликлардан бериб турилса, фойдадан холи бўлмайди.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"