Ўзбекистон

Юрак тез уриши, қўллардаги титроқ заҳарли буқоқ аломатими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Юрак тез уриши, қўллардаги титроқ заҳарли буқоқ аломатими?

 

Аксарият эндокринологик касалликлар оғир асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Шулардан бири буқоқдир.

 

Буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечувчи хасталик. Касаллик ушбу аъзонинг гормонал фаолияти кучайиши, сусайиши ёки ўзгармаслиги билан намоён бўлади. Буқоқ ҳақида гапиришдан аввал, мазкур без ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсам.

 

Қалқонсимон без — бўйиннинг олд қисмида жойлашган. У тироксин ва трийодтиронин гормонларини ишлаб чиқариш орқали танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва суяк-таянч тизимлари фаолиятини бошқаради. Ҳатто миянинг нормал ишлаши ҳам қалқонсимон без фаолиятига боғлиқ.

 

Қалқонсимон без касалликларини келтириб чиқарувчи бир қатор омиллар мавжуд. Буларга турли аутоиммун ва инфекцион касалликлар, йод танқислиги, стресс, интоксикация, оқсил ва витаминлар етишмаслигини мисол қилиш мумкин.

 

Қалқонсимон бездаги ўзгаришларнинг хусусиятига кўра, диффуз буқоқ, тугунли буқоқ ва аралаш турлари таснифланади. Қалқонсимон без гормонал фаолиятига кўра, диффуз буқоқ, ўз навбатида, гипотиреоз, эутиреоз ва диффуз-токсик (гипертиреоз) шаклларга бўлинади.

 

Жумладан, унинг диффуз-токсик тури халқ орасида заҳарли буқоқ деб ҳам аталади. Мазкур хасталикка қалқонсимон безнинг катталашиши ва унда гормонларнинг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқарилиши сабаб бўлади.

 

Бунда беморлар асабийлик, юрак тез уриши, безовталик, озиш, соч тўкилиши, теридаги турли тошмалар, қизиб кетиш, кўп терлаш, қўлларда титроқ, кўзларнинг катталашишидан шикоят қилади.

 

Қолаверса, бу дардга чалинганлар уйқусизликдан қийналади. Касалликка ташхис қўйиш лаборатор-қон таҳлиллари ва инструментал текширувлар натижасида амалга оширилади.

 

Бугунги замонавий тиббиёт заҳарли буқоқни 3 хил усулда даволашни таклиф этади. Булар медикаментоз даво, яъни дори-дармон билан, шунингдек радиоактив йод ҳамда жарроҳлик усулларидир.

 

Агар тегишли текширувлардан сўнг заҳарли буқоқ ташхиси қўйилса, бемор шифокор қатъий назорати остида даволаниши лозим. Акс ҳолда касаллик организмда турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.