энг долзарб

Махачқалъада портлаш ва ёнғин: 27 киши ҳалок бўлди

70 га яқин одам жабрланган. Улар орасида аҳволи ўта оғир беморлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Махачқалъада портлаш ва ёнғин: 27 киши ҳалок бўлди

 

Россия таркибига кирувчи Доғистон Республикаси пойтахти Махачқалъада 15 августга ўтар кечаси “Глобус” савдо маркази яқинидаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти.

 

Шот Telegram каналига кўра, портлашдан сўнг ёнғин бошланган ва олов ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам ўтган. Шу билан бирга, Доғистон раҳбари Сергей Меликов портлаш дастлаб Махачқалъа чеккасидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлгани ҳақида ёзди.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари болалар. База Telegram канали воқеа оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланганини ёзди, Шот маълумотларида ярадорлар 70 га яқин одам экани айтилди.

 

Маш канали хабарига кўра, ёнилғи қуйиш шохобчасидан чиққан ёнғин яқин атрофдаги уйларга ҳам ўтган. Аҳоли зудлик билан эвакуация қилинган.

 

Ҳозирги вақтга келиб ёнғин ўчирилган, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа жойида ҳудудни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, жабрланганларнинг бир қисми кейин бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳволи ўта оғир беморларни Москвага олиб бориш учун Махачқалъага махсус самолёт юборди. 

 

Доғистон прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув бошлаган, портлаш юз берган туманда газ таъминоти узиб қўйилган. Меликов портлашда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига товон пули тўлашга ваъда берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Махачқалъада портлаш ва ёнғин: 27 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz