Спорт

Гомес «Ал-Иттиҳод»нинг нишонига айланди

Инглизлар эса футболчи билан хайрлашишни истамаяпти.

Гомес «Ал-Иттиҳод»нинг нишонига айланди

«Ливерпул» марказий ҳимоячиси Жо Гомес Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

 

Манбага кўра, 26 ёшли Гомес «Ал-Иттиҳод» ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчилар рўйхатига киритилган. Саудияликлар англиялик футболчини ҳимоя марказида ва қанотда ўйнай оладиган кўп қиррали футболчи сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, «Ливерпул» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида асосий таркиб футболчилари билан хайрлашишни истамаяпти.

 

Эслатиб ўтамиз, Гомес «мерсисайдликлар» клубида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда англиялик футболчи ички чемпионатда 21 та ўйинда майдонга тушди, бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатга эриша олмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.