Погба футболдан тўрт йилга четлатиладими?
Ярим ҳимоячи допинг тестидан муваффақиятли ўтмаган.

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погба допинг тестдан ўтди. Унинг қонида тестостерон даражаси ошгани қайд этилди. Франциялик футболчини энди 4 йиллик дисквалификация кутмоқда. Айни вақтда Погба чемпионатнинг иккита ўйинида майдонга тушган.
«AdnKronos» нашрининг хабарига кўра, ҳозирда «Ювентус» ярим ҳимоячини эҳтиёт чораси сифатида футболдан четлатмоқда. Жорий мавсумда Погба бор йўғи икки марта - «Эмполи» (2:0) ва «Болонья» (1:1) билан ўйнади ва бирорта ҳам гол уролмади. Футболчида яна таҳлил натижалари учун сўров юбориш учун уч кун бор. Агар Погбанинг қонида тестостерон даражаси ошгани тасдиқланса, футболчи Италия Миллий антидопинг қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади.
Қонунга кўра, Пол Италияда допинг истеъмол қилгани учун икки йилгача дисквалификация қилиниши мумкин. Агар тақиқланган ёки огоҳлантирувчи моддалар қасддан олинганлиги исботланса, яна тўрт йил қўшилади.
Ҳозир француз футболчиси 30 ёшда, фаолияти эса пасайишда давом этмоқда. Агар жазо қўлланилса нима бўлади? У фаолиятини якунлайдими? Погба энг кўп маош оладиган «Ювентус» футболчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи йилига 8 миллион еврога яқин маош олади.
«L'Equipe» нашрининг ёзишича, 2015 йилда дунё бўйлаб 12 та мустақил лаборатория профессионал футболчиларнинг қон намуналарини текширган. 2008 йилдан 2013 йилгача 900 нафар футболчидан олинган 4 мингта намуна таҳлил қилинган. 68 та ҳолатда тестостерон даражасининг ошиши аниқланган. Тадқиқот натижаларига кўра, олимлар бу табиий сабабларга кўра ҳам, махсус дориларни қўллаш туфайли ҳам содир бўлиши мумкин деган хулосага kelishgan.Pogbaning тестостерон даражаси неча марта ошгани ҳозирча номаълум.







