Спорт

АҚШда Месси учун стадион қуриляптими?

Арена учун 1 миллиард доллар ажратилган.

АҚШда Месси учун стадион қуриляптими?

 

«Интер Маями» 2025 йилда очиладиган янги «Mayami Freedom Park» стадионини қурмоқда. 

 

Маями аэропорти яқинида 25 минг ўринли арена пайдо бўлади. Жамоа ҳозирда шаҳар марказидан 50 километр узоқликдаги Форт-Лодердейлда жойлашган 21 000 ўриндиқли «Drive Pink» стадионида ўйнамоқда.

 

«Mayami Freedom Park» нафақат стадион, балки замонавий технологик марказ бўлади. Яқин атрофда деярли 235 минг м² майдонга эга жамоат парки қурилади. Бу шаҳар аҳолиси учун спорт ва кўнгилочар масканларга эга Маямидаги энг йирик дам олиш жойи бўлади. Стадион мажмуанинг 10% дан камроқ қисмини эгаллайди.

 

Арена собиқ гольф клуби жойлашган ҳудудда пайдо бўлади. «Интер Маями» стадион қурилишига рухсат олиш учун узоқ вақт кутишига тўғри келди.

 

«Тўрт йил ичида биз Қўшма Штатларда футболга бўлган қарашларни ўзгартирдик», - дейди «Интер Маями» эгаси Хорхе Мас. «Маями Озодлик Парки»ни яратиш орқали биз спорт иншоотлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида янги стандарт ўрнатамиз. Стадион ёнида 750 ўринли учта меҳмонхона, офислар, дўконлар ва ресторанлар қурилади. Шунингдек, кўнгилочар ҳамда диққатга сазовор жойлар пайдо бўлади».

 

Янги арена ва ободонлаштириш ишлари тахминан 1 миллиард долларга тушади. Қурилиш хусусий ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Расмий пойдевор қўйиш маросими яқин кунларда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

АҚШда Месси учун стадион қуриляптими? | Zamon.uz