Тўрт нафар футболчи ҳалок бўлди
Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Ливияда юз берган кучли сув тошқини оқибатида тўрт нафар футболчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» нашри хабар бермоқда.
— Шахин Ал-Жамил, Солиҳ Сасси, Шалуф Ал-Ҳусайн ва Мунтхер Садакининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз, - деб баёнот берди Ливия футбол федерацияси.
Сув тошқини Ўртаер денгизида содир бўлган «Дениел» тўфони сабабли келиб чиққани маълум қилинган.
Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарларга кўра, айни вақтда ҳалок бўлганлар сони икки минг нафардан ортиб кетган. Жароҳатланганлар эса беш минг нафар кишидан зиёдни ташкил этмоқда.







