Музокара барбод бўлди
Санчо январда Манчестерни тарк этмоқчи.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг ва ҳужумкор футболчи Жейдон Санчо ўртасида зиддият келиб чиққан.
Маълумки, нидерландиялик мураббий футболчи машғулотларда яхши ишламаётгани учун уни ўйин қайдномасига киритмаганини айтган. Санчо эса, ўзини бошқа сабаблар туфайли ўйинга қўшишмаётганини иддао қилди.
Клуб раҳбарияти икки томонни келиштириш мақсадида учрашув ташкил қилди. «Даилй Стар» нашрининг маълум қилишича, музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Энди Жейдон Санчо январда жамоани тарк этмоқчи.







