Спорт

"Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали ниҳоясига етди

Мазкур фестиваль "Challenge Family" халқаро бренди остидаги триатлон мусобақаларидан иборат бўлди.

"Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали ниҳоясига етди

 

Шу йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестиваль «Challenge Family» халқаро бренди остидаги триатлон мусобақаларидан иборат бўлди.

 

Беллашувлар Самарқанд туризм марказидаги «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳудудида старт олди. «Challenge Samarkand» турнирининг сузиш баҳслари эшкак эшиш каналида 1,9 км масофада ташкил этилди. 86 км масофани ўз ичига олган велоспорт бўйича пойгалар «Silk Road Samarkand» мажмуасидан бошланиб, икки даврадан иборат бўлди. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Афросиёб бозоридан ўтиб, сўнгра замонавий Самарқанд кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди. Югуриш босқичи эса «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида ўтказилди ва унда спортчилар 21,5 км масофани босиб ўтишди.

 

Ушбу мусобақалар доирасида триатлон бўйича профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Республика биринчилигида юртимизнинг энг кучли триатлончилари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб борди. Таъкидлаш керакки, «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивалида 2000 дан зиёд спортчилар иштирок этди. Улар орасида хорижлик атлетлар кўпчиликни ташкил этди. Хусусан, беллашувларда Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Хитой, Саудия Арабистони каби дунёнинг 35 та давлатидан спорт усталари қатнашди.

 

Мусобақанинг турли йўналишларида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Ота-оналарнинг фарзандлари билан баҳсларда иштирок этгани оилаларда соғлом турмуш тарзига тарғиботнинг ифодаси бўлди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали ниҳоясига етди | Zamon.uz