Неймар "Навбаҳор" билан ўйинда иштирок этади
Ўйинга жуда ҳам кўп чипта сотилган.

"Навбаҳор" жамоасига қарши ўйин қайдномасига "Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезуш қуйидаги 5 та легионерни киритди:
- Неймар
- Малком
- Мишаел
- Рубен Невеш
- Митривич
Дарвозада Буну ўрнига Мухаммад ал Овайс, марказий ҳимояда Али ал Булайҳи билан тандемда Кулибали ўрнига Ҳассан ал Тамбакти, марказда Невешга шерик сифатида Милинкович-Савич ўрнига Мухаммад Канно майдонга тушишади.
"Ал Ҳилол"-"Навбаҳор" ўйинига ҳозирча 30 мингдан ортиқ чипта сотилган.







