«Ливерпул»ни тарк этишим энди имконсиз»
Юрген Клопп нега Германия терма жамоасини бошқармаслигини тушунтирди.

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
«Менимча, Юлиан ажойиб ечим. У зўр мураббий. 28 ёшида у ажойиб мураббий эканлигини исботлаб бўлган. Юлиан юқори даражадаги саккиз йиллик тажрибага эга. Кўпчилик бунга 45-50 ёшда эришадилар. Мен «Ливерпул»га содиқман, юрагим шу ерда. Сўнгги саккиз йилни шунчаки унутиб бўлмайди. Мен жамоа билан шартнома имзолаганман. Бу қарорга келишимда мен маст бўлмаганман. Бу онгли қарор эди. Шу боис, «Ливерпул»ни тарк этишим энди имконсиз», - деди Клопп.
Клопп деярли 8 йил давомида «Ливерпул» бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Немис мутахассиси қўл остида мерсисайдликлар Европа лигасидан ташқари барча турнирларда ғалаба қозонишди.







