Спорт

Украина термаси жазоланди

Жамоа мухлислари ирқчиликни акс эттирувчи ҳаракатларни содир этган.

Украина термаси жазоланди

 

УЭФА Англия ва Италия терма жамоалари билан ўйинда мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун Украинани жазолади. Украина терма жамоаси 8 сентябрь куни Англияга (1:1), 12 сентябрь куни Италияга (1:2) қарши майдонга тушди. Ҳар икки ўйин ҳам Евро-2024 саралаши доирасида бўлиб ўтди.

 

Ушбу ўйинлар вақтида Украина терма жамоаси мухлислари ирқчиликни акс эттирувчи ҳаракатларни содир этганлиги сабабли УЭФА мамлакат футбол ассоциациясини 20 минг евро жаримага тортди. Бундан ташқари Украина терма жамоаси навбатдаги уй учрашувини қисман ёпиқ ҳолда ўтказиши белгиланди.

 

Ўйиндан олдин Украина футбол ассоциацияси стадионнинг қайси секторлари ёпилиши ҳақида УЭФАга хабар бериши керак. Уларнинг сиғими камида 5 минг ўриндиқ бўлиши шарт. Бундан ташқари, УЭФА Украина терма жамоаси иштирокидаги навбатдаги сафар ўйинига чипта сотишни тақиқлади.

 

Шунингдек, мухлислар трибунада пиротехника воситаларидан фойдалангани учун Украина футбол ассоциацияси 5 минг евро жаримага тортилди. Стадиондаги ўтиш жойларини тўсиб қўйгани учун ташкилотга яна 8 минг евро миқдорида жарима белгиланди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Украина термаси жазоланди | Zamon.uz