Ўзбекистон

Ақлли инсонларнинг одатлари

Ғайриоддий хулқ, одатлар ва дангасалик аслида юқори интеллектдан далолат бериши мумкин.

Ақлли инсонларнинг одатлари

 

Ғайриоддий хулқ, одатлар ва дангасалик аслида юқори интеллектдан далолат бериши мумкин. Мақолани  диққат билан ўқисангиз, балки ўзингизнинг ақлий салоҳиятингиз ўйлаганингиздан юқори эканига амин бўларсиз.

 

Тунда ишлашни ёқтириш

 

Айрим тадқиқотлар натижаси IQ баланд инсонлар тунги ҳаёт тарзини афзал кўришини исботлаган. Шунинг учун бундай одамлар муҳим масалалар, шу жумадан, иш бўйича муаммoларни ҳам кеч бўлганда ҳал қилиши мумкин.

 

Оддий нарсаларда хато қилиб қўйиши мумкин

 

Айрим ҳолларда интеллекти юқори бўлган одамлар мияси уларни чалғитиши мумкин. Бундай ҳолларда инсон ўта оддий нарсаларда адашиши мумкин. Аммо ўз ақлига ўта ишониш уларни хато қилганини тан олишга қўймайди.

 

Доим кеч қолиш

 

Доим айтилган жойга кеч қолувчи инсонлар креатив бўлади, деган қараш мавжуд. Чунки белгиланган вақтда режасини амалга оширишга улгурмаган ижодкор унга ўта креатив ёндашган бўлиши ва бунинг оқибатида кеч қолган бўлиши ҳам мумкин.

 

Ғалати ёки қайғули ҳолатлар/нарсаларнинг устидан кулиш

 

Интеллектуал ривожланган инсонларни ўткир сатирага мойилроқ бўлади, деб ўйлаш мумкин. Аммо улар жуда ғалати ҳолатлар ва ҳатто бошқа одамнинг бошига тушган нохушликнинг устидан ҳам кулиши мумкин. Олимлар бунга юморнинг стрессни енгиш учун яхши восита эканини сабаб қилиб кўрсатади. IQ баланд бўлган одамлар бошқаларга нисбатан стрессга берилувчан бўлади. Шунинг учун улар юморга кўпроқ мурожаат қилади. Қора юморга кўпроқ мойил бўлганлар эса агрессия ва жаҳлдорликдан анча узоқ юради.

 

Ваҳимачилик

 

Психологлар ақлли одамлар пессимистликка мойил бўлиши ва ҳатто ўзи билан содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни ўйлаб топишини айтмоқда. Гап шундаки, ақлли одамлар ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни тўлиқ таҳлил қилишга мойил. Шундан келиб чиққан ҳолда улар келажакдаги эҳтимолий вазиятларга ҳам тайёр туради. Аммо айнан мана шу уларни доимий таҳликада яшашга ҳам мажбур қилади.

 

Атрофдагиларга босим ўтказиш

 

Ақлли инсонлар бирор бир маррага бошқалардан тезроқ ва осонроқ эришади. Ўзидан келиб чиққан ҳолда атрофдагилардан ҳам шундай натижани кутади. Шу туфайли улар кўзида оддий кўринган вазифани қандай қилиб уддалай олмаслик мумкинлигини тушунмайди ва ҳаддан ортиқ талабчан бўлиб қолади.

 

Суҳбатдошини хафа қилиб қўйиш

 

IQ баланд бўлган инсонлар баъзан суҳбатдошини хафа қиладиган нарсаларни гапириб қолиши мумкин. Аммо аксарият ҳолларда улар буни атайлаб қилмайди. Ақлли инсонлар бошқаларнинг ҳиссияётларини тушунмаслиги ва шунинг учун уларнинг кўнглига тегиб қўйиши мумкин. Бу уларнинг одамларга қўшилиб, дўстлашишидаги катта муаммосидир.

 

Ҳеч кимга ёқмаслик

 

Одамларнинг бир-бирига ёқиши уларнинг ақлий даражасига боғлиқдир. Оддий қилиб айтганда, биз ақлий салоҳияти ўзимизники билан тенг бўлган инсонлар билан тезроқ чиқишиб кетамиз. Психологлар дўстлашиш учун  IQ’даги тафовут 15 баллдан ошмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

 

Юқоридаги хулосалар бир неча йиллик кузатув ва тажрибаларга асосланган, аммо ҳар бир инсон ўзига хос характерга эга алоҳида бир дунё. Шундай экан, умумий хулосалар сизга ҳар доим ҳам тўғри келмаслиги мумкин.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

custom img

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"