Неймар мураббий истеъфосини талаб қилмоқда
Ҳаммаси «Навбаҳор»га учралган мағлубиятдан сўнг бошланди.

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоа бош мураббийи Хорхе Жезусни истефога чиқаришга чақирди. Бу ҳақда «Мундо Депортиво» нашри хабар берди.
18 сентябрь куни Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда «Навбаҳор» билан 1:1 ўйнаган клуб ҳужумчиси Неймар мураббийни кетказиш пайига тушган.
Асабий ўтган ўйинда Неймар рақибини туртиб юборди ва рақиб йиқилиб тушганда тўп билан унга зарба берди. «Мундо Депортиво» хабарига кўра, Жезус кийим текширувида бразилияликни танқид қилган ва бу футболчи ва мураббий ўртасида можарога сабаб бўлган. Энди форвард жамоа раҳбариятидан португалиялик мутахассисни истефога чиқаришни талаб қилмоқда.
Неймар 15 август куни Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтди. «ПСЖ» форвардни бонусларни қўшганда 90 миллион еврога сотган.







