Буффон ХХI асрнинг энг яхши дарвозабони
У айни вақтда 45 ёшда.

«Парма», «Ювентус», «ПСЖ» ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «FourFourTwo» талқинига кўра ХХI асрнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Кучли ўнталикка, шунингдек, «Реал» собиқ дарвозабони Икер Касиляс, «Манчестер Юнайтед» ва «Фулхем» собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар, шунингдек, «Челси» ва Чехия терма жамоасида тўп сурган Петр Чех ҳам кирган.
21-асрнинг энг яхши 10 та энг яхши дарвозабонлари қуйидагилар:
1. Жанлуиджи Буффон (Италия).
2. Икер Касиляс (Испания).
3. Эдвин ван дер Сар (Голландия).
4. Петр Чех (Чехия).
5. Мануэл Ноер (Германия).
6. Оливер Кан (Германия).
7. Виктор Валдез (Испания).
8. Давид де Хеа (Испания).
9. Хулио Сезар (Бразилия).
10. Уго Ллорис (Франция).
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли Буффон ўтган ёзда фаолиятини якунлаган эди. «Ювентус» таркибида дарвозабон 10 марта Италия чемпиони бўлган ва беш марта Италия кубогини қўлга киритган. 1998/1999 йилги мавсумда «Парма» билан Буффон UEFА кубоги соҳиби бўлган.







