Спорт

Осимҳеннинг атрофида «қора булутлар» пайдо бўлмоқда

Барчаси клуб билан боғлиқ.

Осимҳеннинг атрофида «қора булутлар» пайдо бўлмоқда

 

Виктор Осимҳен Италия чемпионатидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Трансфермаркт 24 ёшли ҳужумчини 120 миллион еврога баҳоламоқда. У А Cерияда ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди ва 26 та гол урди. Осимҳенга жароҳатлар ҳам халақит берди, шу сабабли у биринчи ва иккинчи давраларда бир нечта учрашувларни ўтказиб юборди.

 

Бу ёзда кўплаб топ-клублар форвард учун ариза беришди. Унга «Бавария», «ПСЖ», «Ал-Ҳилол», «Манчестер Юнайтед», «Нюкасл» ва «Ливерпул» клубларидан қизиқиш бўлган. Бироқ «Наполи» президенти Осимҳен жамоада қолишини вада қилди. Ва шундай ҳам бўлди. У ҳеч қаерга кетмади, лекин футболчи ва клуб ўртасида музокаралар олиб борилгани хабар қилинган бўлсада, шартномасини ҳам узайтирмади. Амалдаги келишув 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Афтидан, клуб ва футболчи бу мавсумда ҳар икки томондан ҳеч қандай шикоятлар бўлмаган. Бироқ, энди Осимҳен бирданига «Наполи»да ўзини қулай ҳис қилмаётганини маълум қилди. Икки-уч кун ичида вазият остин-устун бўлиб кетди.

 

«Наполи» дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган бўлса, сўнгги учтасида очко йўқотди. Ўтган дам олиш кунлари бош мураббий Руди Гарция «Болонья»га қарши ўйинда 86-дақиқада Осимҳенни алмаштирди. Бу эса футболчининг ҳафсаласи пир қилди. «DAZN» хабарига кўра, у мураббийдан нега ўйинда ғалаба қозониш учун икки ҳужумчи билан ўйнашга ўтиш мумкин эмаслигини сўраган.

 

Футболчи жаримага тортилиши мумкин эди, бироқ, маълумотларга кўра, нигериялик футболчи ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида жамоадан узр сўради. Эртаси куни яна бир ёмон хабар пайдо бўлди. Италия прокуратураси Осимҳеннинг сотиб олингани ҳақидаги ёлғон хабарлар юзасидан тергов бошлаган. Бир йилдан кўпроқ вақт давомида «Наполи»нинг ҳисоботларини ўрганаётган тергов жараёни қандай тугаши ҳали аниқ эмас.

 

Бироз вақт ўтиб, олдинги воқеаларга алоқаси бўлмаган яна бир жанжал бошланди. Осимҳеннинг агенти Роберто Календа ўзининг ижтимоий тармоқларида «Наполи» томонидан эълон қилинган кулгили видео юзасидан баёнот берди. Эълон қилинган видеода ҳужумчи «Болонья» билан 0:0 ҳисобида якунланган ўша ўйиндаги пенальти тепиш ҳолати билан боғлиқ.

 

Виктор масхара қилинган видео аввал оммага эълон қилинди, кейин эса тармоқдан олиб ташланди. 

 

«Биз Викторни ҳимоя қилиш учун суд жараёни ва ҳар қандай фойдали ташаббусни бошлаш ҳуқуқини сақлаб қоламиз», - деди Календа. Кейин эса «Наполи» каналида футболчига ёқмайдиган яна бир видео борлиги маълум бўлди. Бунга жавобан Осимҳен ўзининг ижтимоий тармоғидан «Наполи»га тегишли суратларни ўчириб ташлади. 

 

Бугун «Наполи» чемпионатдаги навбатдаги ўйинини ўтказади. Форвард одатдагидек ўйинда асосий таркибдан жой олади. Воқеалар ривожи эса жуда ҳам қизиқ. Кузатамиз.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Осимҳеннинг атрофида «қора булутлар» пайдо бўлмоқда | Zamon.uz