Златан директорга айланади
У собиқ жамоасига қайтмоқда.

«Милан» собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия жамоасига қайтиши мумкин.
«Calciomercato» нашри хабарига кўра, Ибрагимовичнинг қайтишидан «Милан» хўжайини Герри Кардиналенинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Собиқ футболчи жамоа бош мураббийи Стефано Пиолининг ёрдамчисига айланиши мумкин. Қайд этилишича, 41 ёшли швед мураббийлар штабига кирмайди, балки директор лавозимида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович шу ёзда фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.







